UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

24 апр 15:22
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин Shymkent Challenger бош соврини учун ўйнайди!

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида ўтказилаётган Challenger 50 тоифасига кирувчи турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган рақибини мағлубиятга учратди.

Мукофот жамғармаси 63 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда бироз аввал 1/2 финал учрашувлари ўтказилди. Ҳамюртимиз турнирнинг тўртинчи ракеткаси, Босния ва Герцеговиния вакили Андрей Недични иродали тарзда мағлубиятга учратди. Биринчи сетни бой берган Фомин якунда камбэк амалга ошира олди - 4/6, 6/1, 6/4. 

Таққослаш учун, Фомин айни пайтда ATP рейтингида 359, 21 ёшли Недич 285-ўринни эгаллаб турибди. Бир соату 57 дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам 1 тадан эйс зарбасини амалга оширди. Сергей ўз геймларидаги тўп узатишларда қўшхатога йўл қўймади. Андрей эса қўшхатолар 3 тани ташкил қилди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Эртага Сергей Фомин мусобақа бош соврини учун қозоғистонлик Тимофей Скатовга қарши кортга чиқади. Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида сараланган Скатов айни пайтда ATP рейтингида 198-ўринни эгаллаб турибди. У бугун 1/2 финалда турнирнинг олтинчи ракеткаси, франциялик Антуан Гибаудони ортиқча қийинчиликсиз таслим этди - 6/2, 6/2. Фомин - Скатов финал учрашуви эртага бизнинг вақт билан соат 13:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг