UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0

27 авг 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА, Осиё ўйинлари

Сергей Ковалёв Альварес билан реванш жанги ўтказади

Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв колумбиялик Элейдер Альваресга қарши реванш жангида рингга чиқади.

Россиялик боксчи биринчи жанг шартномасидаги реванш жангини ўтказиш ҳақидаги банддан фойдаланмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу маълумотни Ковалёвнинг менежери Эгис Климас ҳам тасдиқлади. Климас ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг ҳам менежери ҳисобланади. 

“Ҳа, Сергей реванш жанги ўтказилишини истаяпти. У бошқа жанг ҳақида ўйламаяпти ҳам”, - деди Климас ESPN телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик мураббий Аброр Турсунпўлатов қўл остида машғулот ўтказаётган Сергей Ковалёв 4 август куни Атлантик-Сити шаҳрида Альваресга еттинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб бўлганди. 

Маълумот учун, нокдаун ҳолатига қадар россиялик боксчи очколар ҳисобига кўра олдинда бораётган эди. Реванш жанги 2019 йилнинг февраль ойидан олдин ўтказилмаслиги аниқ. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг