UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0

08 июн 11:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сергей Ковалёв Мадримов - Кроуфорд жангида ким фаворит эканини айтди

Яримоғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв Исроил Мадримов ҳамда Теренс Кроуфорд жанги ҳақида фикр билдирди.

Ковалёвнинг фикрича, супер яримўрта вазн тоифасида ҳамюртимизнинг WBA чемпионлик камари ва WBО вақтинчалик камари учун кечадиган ушбу тўқнашувида америкалик енгилмас боксчи Кроуфорд фаворит экан.

"Албатта, Кроуфордга кўпроқ устунлик берилади, чунки у тажрибали, иқтидорли, енгилмас боксчи. У статистикадаги мағлубият устунида нолни ушлаб турибди, Исроил эса ҳозир жуда мотивацион ҳолатда. Бу жуда қизиқарли жанг бўлади. 

Ўзбекистонлик боксчи ҳеч қачон таслим бўлишни истамайди, шунинг учун у охиригача бокс тушади. Кроуфорд бу ҳужумларга дош бера оладими? Буни жанг кўрсатади. Шунинг учун, бу ерда, ростини айтсам, Кроуфорд фойдасига 70/30 тахмин қиляпман. Бу тахмин холос. Аслида қандай бўлишини жанг кўрсатади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам Исроилга йирик ғалаба ва омад тилайман", - деди Ковалёв.

Маълумот учун, Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд чемпионлик жанги 3 август куни ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг