UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

12 авг 20:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сехудонинг аниқ "томи" кетибди, у энди Валентина Шевченкони жангга чорлади

Икки вазнда UFC чемпиони Генри Сехудо ғалати қарор ва гап-сўзлари билан омма эътиборини ўзига жалб қилишда давом этяпти.

Бу сафар америкалик жаҳон чемпиони аёллар ўртасида енгил вазнда UFC чемпиони, қирғизистонлик гўзал Валентина Шевченкони октагонга чорлади. Шевченко куни кеча ўз чемпионлик камарини иккинчи маротаба ҳимоя қилган эди. 

"Енгил вазн тоифаси қироличаси Валентина Шевченко билан октагонда тўқнаш келишни истардим. Чунки унда "олтин" бор. Мен эса енгил вазндаги барча чемпионлик олтин камарларини ўз қўлимда бирлаштирмоқчиман. Бу билан ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида чемпион бўлиш бўйича биринчи жангчига айланаман. Шевченко, мен сени жангга чорлайман. Сен кейингисисан", - дея Твиттер саҳифасида хабар қолдирган эркин кураш бўйича Олимпиада, икки вазнда UFC чемпиони Сехудо.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Генри Сехудо аёллар ўртасида икки вазн тоифасида UFC чемпиони, бразилиялик Аманда Нуньесни ҳам октагонда жанг қилишга чорлаган эди. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг