UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

25 июл 07:25
Янгиликлар

Тадбирлар

Шаффофлик, очиқлик, ошкоралик: Юртимиздаги олий спорт таълим муассасига қабул қай тарзда ташкил этилмоқда?

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университетининг бу йилги қабул жараёнига бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт университети ўқув ишлари бўйича проректори Комилжон Ярашев, университет профессор-ўқитувчилари, спорт федерациялари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Маълумки, бу йилдан бошлаб алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларга, шу жумладан спорт йўналишидаги олий таълим муассасаларига ҳам талабалар тест синовларисиз қабул қилинадилар. Унга кўра, бу йил Жисмоний тарбия ва спорт университетига ҳужжат топширган абитуриентлар мазкур таълим муассасасида мавжуд 27 ҳил спорт йўналишига тест синовларисиз, ижодий имтихонлар асосида талабалик бахтига муяссар бўлишлари мумкин бўлади.

Жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг маълум қилишича, бу йил қабул учун 5665 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Уларнинг 75 нафари имтиёзли қабул асосида, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига биноан университетда таҳсил олади.

Шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир спорт тури бўйича ижодий имтиҳонларда спорт федерациялар вакиллари иштирок этадилар. Ноҳуш ҳолатлар, турли қинғирликларга йўл қўйилган тақдирда Миллий олимпия қўмитасида 24 соат давомида фаолият олиб бораётган қайноқ линия 205-5-205 телефон рақамлари ишлаб тургани қайд этилди.

Имтиҳонлар қатъий текширув асосида, олимпия захиралари коллежлари, катта кўргазма залларида ташкил этилади. Бунинг учун Давлат тест маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тайёргарлик кўриб қўйилган. Имтиҳон жараёнларида ҳар бир масъул ўз ишига сидқидилдан ёндошиши лозимлиги, қабулни ҳалол ва шаффоф тарзда ташкил этиш кераклиги яна бир маротаба эслатиб ўтилди, таъбир жоиз бўлса талаб қилинди.

25 июль – 5 август кунлари ўтказиладиган қабул имтиҳонларига оммавий ахборот воситалари ҳам таклиф қилинди. Учрашув давомида журналистлар шунингдек, ўзларини қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг