UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

14 янв 12:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов АҚШга жўнаб кетди (ФОТО)

Теглар :  Шаҳрам Ғиёсов
Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини ўтказиш учун АҚШга йўл олди.

"Биз йўлга чиқди", - дея сурат жойлаштирди Шаҳрам ижтимоий тармоқдаги саҳифасига. 

У фаолиятидаги ўн бешинчи жангини 2024 йил 24 февраль куни Орландода ўтказади. Ўша куни ҳамюртимизга мексикалик боксчи Пабло Сезар Кано рақиблик қилади. Жанг ғолиби WBА камари учун расмий даъвогарга айланади.

Маълумот учун, Шаҳрам проф боксда ҳозиргача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг тўққизтасида муддатидан илгари зафар қучган.

Унинг бўлажак рақиби Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 44 та жанг ўтказган ва уларнинг 35 тасида ғалаба қозонган, 8 та жангда мағлуб бўлган ва 1 тасида дуранг қайд этилган. 

Аҳамиятлиси, Пабло фаолияти давомида икки бор жаҳон чемпионлик камарлари учун жангга чиққан ва ҳар икки жангда мағлуб бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг