25 авг 20:09
Янгиликлар
Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов: Бу барчамизнинг ғалабамиз
Хабарингиз бор, профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов бугун Мексикада навбатдаги жангини ўтказди.
Мазкур баҳсда ҳамюртимиз колумбиялик Дарлейс Пересга қарши жанг қилди ва рақибини 30 сония ичида нокаутга учратди.
Шаҳрам ушбу ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ассалому алайкум қадрли дўстлар, табриклар ва қўллаб-қувватлаётганингиз учун ташаккур, бу бизнинг ғалабамиз. Шунингдек, олиб борилган ишлар учун жамоамга миннатдорчилик билдираман. Биз биргаликда кучмиз, сизларсиз буни уддалай олмайман. Борингиз учун раҳмат.
Бу барчамизнинг ғалабамиз. Ушбу муваффақиятни Мустақиллик байрамимизга бағишлайман", - деди Шаҳрам Ғиёсов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Ўхшаш янгиликлар
17:09
Куба бокс терма жамоаси World Boxing ўтказадиган илк Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди 0
Фикрлар