29 мар 10:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шаҳрам Ғиёсов камар учун жанг ўтказади
Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни жанг қилади.
Калифорния штатида бўлиб ўтадиган жангда боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Эммануэль Тэйлор рақиблик қилади. Жанг WBA Intercontenintal камари учун ўтказилади ва 10 раунддан иборат бўлади.
Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). Тэйлор эса 25 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган (14 та нокаут). 5 маротаба мағлуб бўлган (1 та нокаут). Фаолиятидаги ягона нокаутни 2017 йилнинг 6 май куни Лукас Маттисдан қабул қилиб олган.
Ҳавола :
Фикрлар