05 янв 11:19
Янгиликлар
Шаҳрам Ғиёсов: Мухлислар хоҳласа, Шоҳжаҳон билан жанг ўтказилади!
Хатто Ҳасанбой Дўсматов ҳазиломуз тарзда икки боксчини юзма-юз учраштирди ҳам. Лекин Шаҳрам ва Шоҳжаҳон ўртасидаги ўзига хос қарама-қаршилик, зиддият улар ҳаваскор боксда шуғулланиб юрган кезларидаёқ юзага келган.
Куни кеча Шаҳрам Ғиёсов ўзининг Инстаграм саҳифасида мухлислар, ўқувчилари билан онлайн мулоқотга киришди. Бухоролик боксчига берилган энг кўп саволлар ҳам айнан мана шу мавзуда бўлди.
"Агар сиз азиз мухлислар бу жангнинг ўтказилишини хоҳласангиз, мен бунга тайёрман. Фикримча, Шоҳжаҳоннинг ўзи ҳам бунга қарши эмас. Мабодо, йўқ, икки ўзбек боксчилари ўзаро жанг қилманаглар, десангиз, бу танловингизга ҳам жавобим ижобий бўлади.
Бир нарсани анонс сифатида айтмоқчиман, жорий 2019 йилда Тошкентдаги "Миллий" стадионида катта профессионал бокс оқшоми ўтказилиши режалаштирилган. Унда мен ҳам, Шоҳжаҳон ҳам рингга кўтарилади. Фақат рақибларимиз бошқа-бошқа бўлади", - деди Ғиёсов.
Бизга қолса ҳам, бу икки енгилмас боксчимиз ҳозирча америкалик ва бошқа давлат боксчиларини мағлубиятга учратишда давом этишсин. Худди ака-ука Кличколар каби асосий тўртта чемпионлик камарини ўзаро тенг тақсимлаб олишсин!
Фикрлар