UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 авг 10:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанги олдидан фикрларни билдирди

Хабарингиз бор, 24 август куни (Тошкентда 25 август тонгида) профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Мексикада навбатдаги жангини ўтказади.

Мазкур баҳсда ҳамюртимизга собиқ жаҳон чемпиони, колумбиялик Дарлейс Перес рақиблик қилади. 

Ушбу жанг олдидан Шаҳрам Ғиёсов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"9-жангимга бир ҳафта вақт қолди. Насиб қилса, чоршанба куни мураббий ва менежерларимиз билан Мексикага жўнаб кетяпмиз. Айни пайтда трансляция масаласида иш олиб борилмоқда. Яқин орада бу борада янгиликлар бўлади. 

Тайёргарлик жуда яхши ўтди. Спарринглар бўлди. Меҳнатни охиригача қилдик. Энди Худо хоҳласа ушбу меҳнатни роҳатини кўрамиз. Ғалаба қозониб, Ўзбекистонимиз байроғини кўтарамиз. 

Бу ҳимоя жангим бўлади, 10 раундга мўлжалланган. Рақибим жуда кучли боксчи. Икки карра жаҳон чемпиони, Олимпиада иштирокчиси. Жанг қизиқ бўлиши кутилмоқда. Насиб қилса, дуо қилиб турсангиз юртимизга ғалаба билан бораман", - деди Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам айни пайтда WBA International камари соҳиби ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг