UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

25 фев 15:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов: "Яқин орада яна жанг қиламан, 10 кундан сўнг тафсилотлар аниқ бўлади"

Боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги еттинчи ғалабасини тантана қилди.

У мексикалик Эдгар Пуэртога қарши жангда рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди. Шаҳрам мазкур жангдан сўнг МОҚ матбуот ва медиа департаментига қисқа интервью берди.

"Биринчи навбатда мени қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтмоқчиман. Биз февраль ойида жанг бўлишини кутмагандик. Аммо, вазият шундай бўлди. Мексикалик боксчи жангга чорлади, биз эса буни рад эта олмадик. Тайёргарлик учун кам вақт - 25 кун бўлди. Бундан ташқари, рақиб яшайдиган мамлакатга сафар қилдик.

Жанг ҳақида гапирадиган бўлсам, осон ўтди дея олмайман. Мен рақибимдан бундай ҳаракатларни кутмагандим. Рингда қийин, бироқ ёдда қоларли жанг бўлди. Яхшигина тажриба тўпладим. Шуни айтиб ўтишни истардимки, мексикалик боксчилар чидамли ҳисобланади. У беш раунд чидаб берди. Қайсидир паллада нокаут бўлмаса керак деган ўй ҳам ҳаёлимдан ўтди. Аммо, якунда биз барибир мураббий ва менежерларим билан ўйлаган режамизга эришдик.

Яқин кунларда яна бир жангни кутинг. 10 кундан сўнг бу ҳақида эълон қиламиз", - деди Шаҳрам Ғиёсов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг