UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Суперлигада мураббийлар "рокировкаси": танаффусдаги кутилган ва кутилмаган тайинловлар 0 18:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ–2026нинг рамзий терма жамоасини тузди. Унда Месси ва Роналду йўқ 0 17:53Асу Алмабаев RAF Лигасидаги илк жанги эълон қилинди 0 17:26Музаффаров ва Холдаров Ереванда илк жангларини ўтказишди 0 16:54Винисиус косметик операция қилдирди 0 16:25Қозоғистонлик Жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули бошқа вазнга ўтаётганини эълон қилди 0 15:57Мария Тимофеева Прагада муваффақиятли старт олди 0 15:25Богдан Гусков ва Рамазон Темиров UFC Abu Dhabi турнири олдидан медиа тадбирлардаги иштирокини бошлашди 0 14:49ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси "Реал"га ўтмоқчи 0 14:13Пара академик эшкак эшувчиларимизнинг кейинги манзили Германия бўлади 0 13:37Ёш сузувчиларимиз қитъа биринчилигида яна олтин ва бронза медаллари билан тақдирланишди 0 13:09Ҳумоюн Тўхтамуродов бразилиялик спортчи билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 12:42ФИФА ЖЧ-2026'да қанча даромад топди? 0 12:05Оливейра Махачевга маслаҳат берди 0 11:38Таэквондочиларимиз Жанубий Кореядаги халқаро турнирни 3 та медаль билан бошлашди 0

21 окт 15:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсовнинг промоутерлари чемпионлик жанги учун охиригача курашади

Ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовнинг "Matchroom" промоутерлари чемпион Роландо Ромеронинг вакиллари билан музокара олиб бормоқда.

Эдди Хирн бошчилигидаги промоутер ва менежерлар ким ошди савдосида қатнашишга тўғри келса ҳам, ушбу чемпионлик жангини ташкил этишни охирига етказишга тайёрлар.

Яқинда WBA америкалик Ромерога ўтган йилдан бери рейтингда биринчи ўринни эгаллаб келаётган ўзбекистонлик 32 ёшли боксчига қарши чемпионлик камарини мажбурий ҳимоя қилишни буюрди.

"Биз Ромеро билан ишлайдиган кичик Луис ДеКубаз билан иш олиб боряпмиз ва бу жанг келаси йилнинг бошида бўлиб ўтишига умид қиляпмиз", - деди Matchroom директори Френк Смит Boxing News нашрига берган интервьюсида.

"Ўйлашимча, савдолар бўлса керак, лекин келинг, аввал келиша оламизми ёки йўқ, шуни кўрайлик", - дея қўшимча қилди Ғиёсовнинг промоутери. - Шаҳрам ўз имкониятига лойиқ эди. У WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони учун жангни қўлга киритиш йўлида қаттиқ меҳнат қилди. Менимча, у Ромерони енгади.

Шу йил бошида Ғиёсов WBA чемпионлик камари соҳиби Эймантас Станионис 12 апрель куни IBF чемпиони Жейрон Эннисга қарши бирлаштирувчи жанг ўтказиши учун WBA чемпионлик камари жангини кечиктиришга рози бўлган эди.

Ўшанда Эннис унвонларни бирлаштирган, Ғиёсов ҳам АҚШдаги ушбу бокс оқшомида рингга кўтарилиб, Франко Максимилиано Окампони мағлуб этганди. Ушбу жангдан роппа-роса бир ой олдин Шаҳрам Ғиёсовнинг икки ёшли қизи вафот этганди.

"Менга жуда қийин бўлди. Бу жуда оғир ўқув-машғулот лагери эди, чунки мен қизимдан айрилдим, - деганди Ғиёсов ўшанда ғалабасидан кейинги интервьюда. - У мени кўриб турибди. Ҳозир у менга қараб турибди, мени дуо қиляпти. Мен уни севаман.

"Бу қизим учун, - дея қўшимча қилди боксчи. - Мен унга жаҳон чемпиони бўлишга ваъда берганман. У менга ишонади. Мен буни биламан. Менга имкон беринг".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг