UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Бокс. Ўзбекистонлик мутахассислар Африкадаги лицензион мусобақада ишламоқда 0 19:28Фьюри трилогия бўлишига ишонади 0 19:02Бокс. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг лицензион мусобақа олдидан йиғини якунига етмоқда 0 18:39Моуринью "Челси" футболчисини "Тоттенхэм"да кўрмоқчи 0 18:12Конор Макгрегорнинг навбатдаги рақиби маълум 1 17:51Расман. Осиё лицензион турнири Бишкек шаҳрида ўтказилади 0 17:29Уч нафар ўзбек боксчиси Камбоджада жанг қилади, уларнинг бири чемпионлик жанги бўлади 0 17:01"Манчестер Сити" футболчиси Месси билан бир жамоада ўйнамоқчи 0 16:40Емельяненко Рамзан Кадировга қарши октагонга чиқди + ФОТО 4 16:16Свитолина кетма-кет учинчи учрашувида мағлуб бўлди 0 15:50Исроил Мадримов венесуэлалик рақиби ҳақида гапирди 1 15:31"Ливерпуль" 30 миллион евро эвазига футболчи харид қилиши мумкин 0 15:1435 та эйс Вавринкага ғалаба тақдим этди 0 14:59IJF янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди, барча вазн тоифасида лицензион зонадамиз 0 14:39Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0

25 авг 06:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ жаҳон чемпионига қарши жангида биттагина зарба берилди

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари финалчиси, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов бироз аввал Мексикада навбатдаги жангини ўтказди.

"Centro de Usos Multiples" аренасида ташкил этилган жангда боксчимизга колумбиялик Дарлейс Перес рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 30 сонияга ҳам етиб бормади. Шаҳрам биринчи аниқ ва кучли зарбасидаёқ собиқ жаҳон чемпионини техник нокаутга учратди. Бу билан Ғиёсов чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам шу кунгача проф боксда 9 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонганди (7 та нокаут). Собиқ жаҳон чемпиони Перес эса проффессионал рингда 41 маротаба жанг қилган. Уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган (22 та нокаут). Бугун бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (4 та нокаут). Икки жанг дуранг натижа билан якунланганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
25 авг 15:36:15
Jasur Saidmusayev
WBA super bu vesda Progreysda.
   
25 авг 12:55:11
Бахтиёр Чориев
Красавчик Шахрам. Чемпионликга яна бир кадам койдинг
   
25 авг 06:22:22
Sarvar_Ismoilov
Bunaqa zarbadan g'alabadan keyin Shaxram so'rasa arziydi manimcha chempionlik jangini. Ortda qolgan janglarda raqiblar saviyasi, havaskor boksda ulkan tajriba va yutuqlar, promouterlarning ishonchi va boshqa faktorlar Shaxramni chempionlik jangiga munosib ekanini ko'rsatyapti.
   
25 авг 06:15:46
Dilshot Solihov
Ex Shaxram bu nimasi axir kechasi bilan kutib o'tirsagu birgina zarba bilan yakulab qo'ydina. Otenga raxmat. Ikki kunda ajoyib bokischilarimizdan uchta super g'alaba. Kelasi oydagi reyting yangilanishlarini kutib qolamiz juda katta ko'tarilish yuz beradi.
   
25 авг 06:15:00
Sarvar_Ismoilov
TVni yoqdim. Jangga start deyilgan ekan endigina. Va 30 soniyagna davom etdi. 1 daqiqa kech qolganimda ham shunday ajoyib jangni jonli xis hayajonda ko'ra olmagan bolardim. SHahram uchun bokschi sifatida, biz uchun ham tögri öz vaqtida tanlangan omadli soniyalar ! O'ZBEK BOKSIDA ANA SHUNDAY OMADLI VA ZAFARLI SONIYALAR KO'P BO'LSIN ! ! !
   
25 авг 06:09:08
Sarvar_Ismoilov
Mayk Taysondan ham ötib tushdingku Shaxram Wonder boy ! U ham endi maza qilib boks koramiz deganda tezda yakunlab qo'yardi jangni .
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг