UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0

13 сен 13:23
Янгиликлар

Оғир атлетика

Шаҳрулло Маҳмудов 50 ёшда!

Бугун ўзбек оғир атлетикаси ривожи, унинг ғалабаларига улка ҳисса қўшиб келаётган тажрибали мутахассис Шаҳрулло Маҳмудов ўзининг ярим асрлик тўйини нишонламоқда.

Шаҳрулло Маҳмудов 1970 йил 13 сентябрь куни Бухоро вилоятида туғилган. Ҳаётини оғир атлетика спортига бахшида қилган мутахассис узоқ йиллар Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида Бош котиб, 2013 йилдан эса федерация раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Шаҳрулло Шарипович бир вақтнинг ўзида Осиё оғир атлетика федерациясининг вице-президенти ҳамда Халқаро оғир атлетика федерациясининг Ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, Шаҳрулло Маҳмудовнинг бошқарувида Ўзбекистонда бир қатор чемпион полвонлар етишиб чиқди. Ўзбек оғир атлетикаси дунёда ўз ўрнига эга бўлди. Мамлакатимиздан Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиблари етишиб чиқди ва сўнгги йилларда ушбу спорт жуда катта ўсишга эришди. Буларда Шаҳрулло Шариповичнинг хизматлари улкан.

Ўзбек оғир атлетикасининг ривож топишида кўрсатаётган хизматлари учун давлатимиз томонидан 2002 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, 2016 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Фурсатдан фойдаланиб, Шаҳрулло Маҳмудовни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб, у кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг