UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

20 авг 12:05
Янгиликлар

Шахмат

Шамсиддин Воҳидов Осиёнинг энг яхши шахматчиси!

Осиё шахмат федерацияси 2015 йил якунлари бўйича энг яхши спортчиларни (“3nd Annual Asian Chess Excellence Awards”) эълон қилди.

Унда ўтган йилда энг яхши натижаларга эришган 23 мураббий ва спортчилар эътироф этилган. Ушбу маълумот федерация расмий сайтида эълон қилинди.

Қувонарлиси, улар орасида ҳамюртимиз халқаро тоифадаги спорт устаси Шамсиддин Воҳидов ҳам бор. Ҳамюртимиз “Осиёнинг 14 ёшгача бўлган энг яхши шахматчиси” деб топилди.


Таъкидлаш керак, истеъдодли спортчимиз ўтган йили Грециянинг Халкидики  шаҳрида ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшлилари орасида олтин медални қўлга киритганди.

Ғолибларни тақдирлаш маросими жорий йилнинг 30 август куни БААнинг  Ал-Айн  шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг