UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

28 окт 13:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шара Буллет Исраэль Адесаньяга "вызов" ташлади

UFC тарихида биринчи бэкфист зарбаси билан рақибини нокаутга учратган россиялик ўрта вазн жангчиси Шарабутдин Магомедовнинг иштаҳаси очилди.

Шара Буллет 26 октябрь куни арманистонлик Армен Петросянни нокаут эвазига таслим этган эди. Энди у тўрт ҳафтадан кейиноқ собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья билан жанг қилишга тайёр эканини маълум қилди.

"Тарихий турнирда чиройли ғалабага эришганимдан хурсандман. Келаси ҳафтадаёқ октагонга қайтишга тайёрман. Мен тайёрман! Эндигина жангга киришганимда тугаб қолди. Бу зарба устида машғулотларда кўп бор ишлаганман. Тайбокс билан шуғулланиб юрган пайтларимда ҳам шу зарба устида ишлардим. Рақибимни алдашга муваффақ бўлдим. 

Мен Хитойда кикбоксинг жангларида иштирок этиб юрган пайтларимдаёқ Исраэль Адесаньянинг ортидан тушганман. Лекин у ММАга ўтиб кетди. Октагон – менинг қайиғим. Ким унга чиқса, асир оламан. Исраэль Адесаньяни энг яхши зарбачи дейишяпти. Менгача балки шундай бўлгандир. Энди мен шу ердаман. У билан Макаода жанг қилишга тайёрман. Сабаби, унинг ортидан қувиш айнан Хитойда бошланганди. Адесанья ҳар қанақасига ҳам мендан қочиб қутула олмайди", - деди Буллет UFC 308 турниридан кейинги матбуот анжуманида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг