UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

30 окт 15:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шара Буллетнинг кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиши айтилди

Ўрта вазн тоифаси келажаги сифатида қаралаётган Шарабутдин Магомедовнинг UFC промоушенидаги кейинги жанги ҳақида хабар берилди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси 2025 йилнинг 1 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night 250 турнирида октагонга чиқади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши ҳақида маълумот берилмаган. 

Шара Буллет ўтган ҳафтанинг шанба оқшомида дунёнинг энг кучли Лигасидаги кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритганди. У БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтган UFC 308 турнирида собиқ спарринг-рақиби арманистонлик Армен Петросянни иккинчи ранудда иккиталик бэкфист зарбаси билан нокаутга учратган эди. 

Ўша жангдан кейин Шара Буллет ўрта вазнда собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесаньяга "вызов" ташлади. Кеча эълон қилинган янги рейтингда Шаробутдин 14-ўринга кўтарилиб олди. 

"Биз 1 февраль кунги турнирга тайёргарликни бошлаб юбордик. Рақиб ҳали маълум эмас. Лекин бизга 1 февраль куни Саудия Арабистонидаги турнир учун жанг беришди. Балки, бу Адесанья бўлар", - деди Магомедовнинг мураббийларидан бири. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг