UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0

29 авг 21:05
Янгиликлар

Енгил атлетика

Шарифа Давронова U-20 Жаҳон чемпионати финалига йўл олди

Перунинг Лима шаҳрида енгил атлетика бўйича 20 ёшлилар ўртасида Жахон биринчилиги давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи куни доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси чиқиш қилди.

400 метрга югуриш дастурида Жонбиби Ҳукмова дастлабки саралаш босқичини муваффақиятли якунлаб, 54.12 сония билан ўзининг шахсий рекордини янгилаган Ҳукмова ярим финалга йўл олди. Бироқ унда ҳамюртимиз қайд этган 54.87 сония финал йўлланмаси учун камлик қилди.

Уч ҳатлаб сакраш дастурида қатнашган Шарифа Давронова эса 13.29 метр билан катта қийинчиликсиз финал йўлланмасига эга бўлди. Афсуски, ушбу дастурда Хушноза Шавкатова 12.79 метр билан 15-кўрсаткични қайд этди ва медаллар учун курашиш имкониятини йўқотди. Энди Давронова 31 август куни иккинчи чемпионлик учун курашни давом эттиради.

Бугун Барнохон Сайфуллаева баландликка сакраш, Нодир Норбоев эса ўнкурашнинг 5 та дастурида ўз омадини синаб кўришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг