UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0

21 авг 11:34
Янгиликлар

Енгил атлетика

Шавкат Мирзиёев енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатини бевосита стадиондан томоша қилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашди.

Будапешт шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан суҳбатлашди.

Икки томонлама амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, етакчилар жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида 100 метр масофага югуриш бўйича финал баҳсини томоша қилдилар.

Енгил атлетика бўйича XIX жаҳон чемпионати Будапешт шаҳрининг Енгил атлетика миллий марказида 2023 йил 19 август куни бошланган бўлиб, 27 августгача давом этади. Медаллар спортнинг 49 тури бўйича, шу жумладан эркаклар ва аёллар ўртасида 24 тадан йўналишда ҳамда аралаш эстафетада ўйналмоқда. Мусобақаларда 190 дан зиёд мамлакатдан 2 минг нафардан ортиқ спортчи қатнашмоқда.

Чемпионатда Ўзбекистондан 5 нафар атлетимиз спортнинг баландликка сакраш, уч хатлаб сакраш, узунликка сакраш, еттикураш ва марафон каби турларида куч синашмоқда. Ғолиблар ҳамда олимпия нормативларини бажарган спортчилар 2024 йилда Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг