UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

21 фев 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Раҳмонов Махачев - Волкановски жанги натижасига муносабат билдирди

Яримоғир вазн тоифаси вакили Шавкат Раҳмонов UFC чемпиони россиялик Ислам Махачев ҳамда австралиялик Алекс Волкановски ўртасидаги жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳа, жанг яхши бўлди. Волкановски ҳам осон рақиб эмас, Ислам эса ўз ишини қилди. Менимча, у жангда ростдан ҳам ғалаба қозонди. Ҳеч қандай эътирозга ўрин йўқ. Махачев рақибидан камида учта раундда устун келди", - деди Раҳмонов.

Шунингдек, Шавкат Раҳмонов янгиланган pound-for-pound рейтингига ҳам муносабатини билдирди. Бу рейтингда Ислам Алекс устидан ғалаба қозонганига қарамай, биринчи ўринга кўтарила олмади.

"Ҳа, албатта Ислам биринчи ўринга чиқиши керак эди. Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ эди, лекин амалда бундай бўлмади", - дея қўшимча қилди Раҳмонов.

Аввалроқ, USADA Ислам Махачев иши бўйича сўнгги қарорни қабул қилгани ҳақида гапирган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг