UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

24 май 14:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Раҳмонов потенциал рақибига "вызов" ташлади

Яримўрта вазн тоифаси UFC рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган Шавкат Раҳмонов кейинги рақиби сифатида кимни кўриш истагида эканини айтди.

Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси америкалик Келвин Гастелумга қарши октагонга чиқмоқчи. 

"Етти йилдан сўнг яримўрта вазнга қайтаётган Келвинни қучоқ очиб қарши олишим керакми? Менимча, ҳа", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган мағлубият нималигини билмай келаётган қозоғистонлик жангчи.

Маълумот учун, 31 ёшли Келвин Гастелум яримўрта вазн тоифасидаги охирги жангини 2016 йилнинг июль ойида Жони Хендриксга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Шу йилнинг апрелида эса у Крис Кёртисни мағлубиятга учратди. Айни пайтда Келвин ўрта вазн тоифаси UFC рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди. 

28 ёшли Шавкат Раҳмонов эса март ойида Жефф Нилни учинчи раундда бўғиш усули билан таслим этганди. Бу унинг қаторасига қўлга киритилган бешинчи ғалабаси эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг