UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

27 июл 18:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Раҳмоновнинг қачон октагонга қайтиши айтилди

Ярим ўрта вазн тоифасидаги қозоғистонлик топ UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов жароҳати сабаб узоқ муддат жанг қила олмани ва бунинг натижасида рейтингдан чиқарилган эди.

Хабарда айтилишича, Сурхондарёда туғилган Раҳмонов 2027 йилнинг бошларида октагонга қайтади. 

Бу ҳақда унинг шифокори Михаил Маркуарт шундай деди:

"Шавкатнинг қайтиш муддатига келсак, унинг профессионал фаолиятини давом эттира олмаслиги учун ҳозирда ҳеч қандай тиббий асос йўқ. Қачон қайтиши эса жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийларига боғлиқ — у қанчалик тез спорт формасини тиклай олади. Шунингдек, бу UFC мусобақалари тақвимига ҳам боғлиқ. Бу масала ҳар бир спортчи учун алоҳида баҳоланади. Менимча, келаси йил бошида Шавкатни яна рақобат муҳитида октагонда кўришимиз мумкин".

31 ёшли Шавкат Раҳмонов охирги марта октагонга 2024 йил декабрь ойида чиққан. Ўшанда у даъвогарлик жангида Йен Мачадо Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди. Аммо айнан ирландиялик билан тўқнашувда тиззасидан олган жароҳати туфайли чемпионлик имкониятидан фойдалана олмаган эди.

Жорий йилнинг февраль ойида узоқ вақт давомида фаол бўлмаганлиги сабабли, ярим ўрта вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаб турган Шавкат дивизион рейтингидан чиқарилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг