UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0

22 май 08:58
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат бўйича биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги турнири ғолиби аниқланди

Шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги турнири ҳам ўз якунига етди.

Ўнта турнирдан иборат бўлган мазкур мусобақа кўпчиликда ижобий таассурот қолдирди десак муболаға бўлмайди. Эътиборли тарафи, чемпионат якунига етиб борган сари мусобақа иштирокчилари сони анчагина ортиб борда. Таъкидлаш жоиз 11-20 май оралиғида турнирда иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган шахмат ишқибозларидан ҳам турнир савияси юқори бўлганлигини билиб олса бўлади.

Ҳаваскорлар ўртасидаги биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг сўнги турнири ғолиблиги chess.com сайтининг Fair Play жамоаси томонидан тақдим этилган хулосасига кўра бош соврин 45 ёшли Уралов Нурулло Шермухаммадовичга насиб этди.

Биз Навоий вилоятида таваллуд топган Нурулло Ураловни шахмат бўйича биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати сўнги 10 турниридаги ғалабаси билан табриклаймиз.

11 майдан 20 майга қадар давом этган ҳаваскорлар ўртасидаги шахмат бўйича “Уйда қол ва ғалаба қозон!” шиори остида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Чемпионатда ғолибликни қўлга киритган юртдошларимизни яна бир бора табриклаймиз! Иштирок этиб ғалаба қозона олмаган шахмат ишқибозларига эса келгуси мусобақаларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг