UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0

21 окт 19:34
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат бўйича "Тошкент кузи" рейтинг турнирида ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛEРEЯ

Теглар :  Тошкент кузи
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида бир ҳафта давом этган анъанавий “Тошкент кузи” рейтинг турнири ниҳоясига етди.

300 нафардан ошиқ шахмат ихлосмандари “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Ғолиб ва совриндорлар орасида (“А” гуруҳи) Умар Исомов, Абдулазиз Қурбонов, Бехруз Умаров, Сардорбек Саидов, Моҳинур Ҳабибуллаева, Асал Салимова каби иқтидорли шахматчилар бор. Фахрийлар ўртасида Иброҳимжон Ҳусанов, қизлар ўртасида Шоҳина Аҳмедова, 10 ёшгача бўлган болалар ўртасида Муҳаммад Юсуф Муҳсинов, 16 ёшгача бўлганлар ўртасида Садулло Азизовлар ғалаба нашидасини сурдилар.

“Б” гуруҳида Бехруз Азизов, Абдулборий Абдувалиев, Алишер Абдуқаюмов, Ширина Собирова, Ҳуснорахон Хушнитдинова, Малика Норқуловалар ғолиблик  шоҳсупасига кўтарилдилар. Анваржон Аҳмаджонов, Холида Муҳаммадиева (10 ёшгача), Акром Йўлдошев, Мумтозбегим Собирова (8 ёшгача) лар тенгдошларидан маҳорат бобида устун эканликларини намоён этди.

 Рейтинг турнирининг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль, пул ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг