UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

05 авг 23:40
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси: 8-турдаги рақибларимиз маълум

Ченнайдаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.

Мусобақада 8 та тур ортда қолди ва Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси айни пайтда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Вакилларимиз бир муддат биринчи ўринга ҳам чиқишди. Аммо, Арманистон терма жамоаси вакиллари АҚШ билан ўйинда сўнгги паллада дурангга эришиб, ўз очколари сонини 13 тага етказиб олди ва пешқадамга айланди. 

Энди 6 август куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6-ўринни эгаллаб турган Германия вакилларига қарши дона суришади. Германия ҳам биз каби 12 очкога эга. Фақат вакилларимиз қўшимча кўрсаткичлар эвазига юқорига жойлашишган. 

Қизларимиз эса Шимолий Македония вакиллари билан беллашадилар. Айни пайтда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 8 очко билан 45-ўринни эгаллаб турибди. Шимолий Македония ҳисобида ҳам 8 очко бор. Улар рейтингнинг 67-поғонасидан жой олганлар. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 авг 00:08:54
Anvar Abduazizov
Ertaga ham omad inshaalloh o‘rin olishsin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг