UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0

15 сен 09:56
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Амалдаги вице-чемпион Грузия ҳамда Молдовага қарши учрашувлар учун жуфтликлар маълум

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг икки юзга яқин давлати терма жамоалари қатнашаётган нуфузли мусобақада бугун 5-тур учрашувлари ўтказилади. Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Молдовага қарши баҳс олиб боради. 

Бугунги рақибларимиз ҳам биз сингари 3 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Молдова 1-турда Гаити терма жамоасини 3,5:0,5, 2-турда Уэльсни 3,5:0,5 ҳисобида таслим этди. Учинчи турда Озарбайжонга 1:3 ҳисоби билан ютқазди, кеча 4-турда эса БААдан 3,5:0,5 ҳисобида устун келди. 

Жами 184 та терма жамоа қатнашаётган аёллар ўртасидаги мусобақада Алексей Дреев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли одимламоқда. Қизларимиз илк турда Гаити давлати шахматчиларини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда эса анча кучли ҳисобланган мезбон Венгрия терма жамоасини 2,5:1,5, кеча 4-турда эса таркибида жаҳон чемпиони бўлган Болгарияни 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. 

Бугун 5-турдаги рақиб - Грузия! Таркибида уч нафар гроссмейстер бўлган грузинлар Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг амалдаги вице-чемпионлари ҳисобланади. Грузияликлар 1-турда БААни 4:0, 2-турда Черногорияни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Учинчи турда бироз кутилмаганда Руминия билан муросага келишди - 2:2. Кеча ўтказилган 4-турда эса Греция терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. 

Маълумот учун, бугунги ҳар икки учрашув бизнинг вақт билан соат 18:15да бошланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг