08 авг 19:43
Янгиликлар
Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон йигитларининг мағлубиятсиз юриши давом этади!
Бугун Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 10-тур доирасида Ҳиндистон-2 жамоасига қарши баҳс олиб борди ва дурангга эришди - 2:2!
Қайд этиш лозимки, қора доналарда ўйнаган Абдусатторов сўнгги лаҳзаларда ғалабага эришди ва нафақат ўзини, балки Ўзбекистон терма жамоасини мағлубиятдан асраб қолди. Нодирбекнинг бугунги рақиби Гукеш 9 та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келаётганди (8,5 очко).
Жавоҳир Синдаров эса имкониятни бой бериб қўйди. Нодирбек Якуббаев ва Жаҳонгир Воҳидов дуранг қайд этди.
Ушбу дурангдан сўнг терма жамоамиз ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди ва биз ҳамон етакчилар қаторидамиз.
Қизларимиз эса Парагвай терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Терма жамоамиз сафида Мафтуна Бобомуродова ва Афрўза Ҳамдамова ғалаба қозонган бўлса, Нилуфар Якуббаева ва Умида Омонова дуранг қайд этди.
Фикрлар