UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

19 апр 10:58
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатида муваффақиятли старт олишди

Туркиянинг Анталия шаҳрида шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўкувчилари ўртасида Жаҳон чемпионати бошланди.

Нуфузли мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг барча аъзолари илк турда ғалаба нашидасини суришди. Етти ёшлилар баҳсида дона сураётган Акбар Аллаберганов ҳиндистонлик Митхун Пранавни, Зайнура Абророва мўғулистонлик Мишил Ганбаярни, 9 ёшлилар ўртасида Ҳумоюн Бекмуродов ҳиндистонлик Аман Дханукани таслим этди. Уччала шахматчимиз ҳам қора доналарда ҳаракат қилишган эди. 

Ўн бир ёшгача шахматчилар орасида баҳсларга киришган Афруза Ҳамдамова туркиялик Дуру Сенелдан, Баҳром Бахруллаев қозоғистонлик Санжар Саиновдан, 13 ёшли Умида Омонова туркиялик Фейза Кипикдан, 15 ёшли Жавоҳир Синдаров мўғулистонлик Энх-Од Энъбатаардан, 17 ёшлилар турнирида қатнашаётган Шамсиддин Воҳидов туркиялик Ўздемир Серхар Бератдан, Нодирбек Ёқуббоев яна бир мезбон шахматчи Эмре Кирилмаз, Али Қосимов эса озарбайжонлик Фируз Исмаиловдан устун келди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг