UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0

27 дек 09:55
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз жаҳон чемпионатининг 5-турида қандай натижа қайд этишди?

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча жаҳон биринчилигининг биринчи куни рапид йўналишида 5 та партия ўйналди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 11 (8 эркак, 3 аёл) нафар аъзоси ҳам ғолиблик йўлида баҳсларга киришган. Кутилганидек, ҳозирча энг яхши натижани Нодирбек Абдусатторов қайд этмоқда. Рапид йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони 5 партиянинг 4 тасида ғалаба қозониб, 4 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 178 шахматчи орасида 8-ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи поғонадаги Аниш Гири (Ҳиндистон) ҳисобида ҳам 4 очко бор. 

Жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен 4,5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кеча 4-турда Абдусатторов айнан Карлсенга қарши баҳс олиб борди ва афсуски, номдор рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Владимир Федосеев, Аржун Эригайси ва Ван Форист Хорден ҳисобида ҳам 4,5 очкодан бор.    


Шахматчиларимизнинг 5-турдаги натижалари (эркаклар) 

Нодирбек Абдусатторов (2676) - Ваҳап Санал (Туркия, 2547) 1-0

Алексей Сарана (FIDE, 2629) - Шамсиддин Воҳидов (2481) 1-0

Нодирбек Якуббоев (2573) - Максим Матлаков (FIDE, 2671) 1-0 

Жаҳонгир Воҳидов (2530) - Тимур Гареев (АҚШ, 2617) 0-1

Жавоҳир Синдаров (2596) - Бобби Ченг (Австралия, 2476) 0-1

Савва Ветохин (FIDE, 2358) - Муҳаммадзоҳид Суяров (2089) 0-1

Элиах Еверетт (Уэльс, 2125) - Ҳумоюн Бегмуратов (2292) 0-1


Қизларимизнинг 4-турдаги натижалари 

Нафиса Мўминова (2242) - Зулайҳо Фоудзи (Малайзия, 2126) 1-0

Анна Лхотска (Чехия, 2196) - Умида Омонова (2059) 1-0 

Мияоий Лу (Хитой, 2181) - Афруза Ҳамдамова (2052) 0-1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг