UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0

06 мар 12:10
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатининг 9-тур учрашувларини ўтказишди

Черногориянинг Петровас шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Чемпионат стандарт йўналишида 11 турдан иборат бўлиб, кеча иштирокчилар 9-турда ўзаро тўқнаш келишди. Ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар шахматчиси ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боряпти. 

Қизлар ўртасидаги мусобақанинг 9-турида ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова қора доналарда FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Ольга Карманова билан дуранг қайд этди. Умида Омонова қора доналарда яна бир рус шахматчиси Анна Шухманга ютқазиб қўйди ва пешқадам бўлиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Гулдона Каримова болгариялик Надья Тончева билан муросага келди. 

Афсуски, 9-турда Барчиной Шокиржонова ва Нилуфархон Имомқўзиева рақибаларига имкониятни бой бериб, совринли ўринларни эгаллашдан маҳрум бўлишди. Ўнинчи тур олдидан Умида Омонова 6 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. У 6 очко тўплаганлар орасида қўшимча кўрсаткичга кўра энг яхши натижа қайд этган. Афруза Ҳамдамова ва Гулдона Каримова ҳисобида ҳам 6 очко бўлиб, улар мос равишда 10 ҳамда 16-поғонадан жой олган. Россияликлар Мария Якимова, Анна Шухман ва украиналик Елизавета Гребеншикова 7 тадан очко жамғариб, кучли учликда боришяпти.        

Ўғил болалар ўртасидаги 9-турда Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда ҳаракат қилиб, литвалик Занас Найнисга имкониятни бой бериб қўйди. Ҳумоюн Бегмуратов оқ доналарда ҳиндистонлик Жайвир Маҳендрудан устун келди. Бу турда Асроржон Омонов ғалаба, Миразиз Матёқубов дуранг, Орият Обиджонов мағлубият қайд этди. Гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов эса муддатидан аввал жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. 

Шахматчиларимиз орасида ҳозирча энг яхши натижага Ҳумоюн Бегмуратов эга бўлиб турибди. У 9 имкониятдан 6 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 21-поғонадан жой олган. Ҳиндистонлик гроссмейстер Пранав 8 очко билан якка пешқадамлик қиляпти. Кучли тўртликдан жой олган қолган уч шахматчи ҳисобида 7 тадан очко бор. Муҳаммадзоҳид Суяров 5,5 очко билан 28, Миразиз Матёқубов 5 очко билан 60-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг