UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 янв 19:58
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз пул мукофотларини қабул қилиб олишди + ФОТО

Хабарингиз бор, 26-30 декабрь кунлари Польшанинг Варшава шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишларидаги ФИДE жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз муносиб иштирок этишганди.

Жумладан, нуфузли мусобақанинг рапид йўналишида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлди. Шу билан бирга у дунё тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айланди. Яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров эса блиц йўналишида анча юқори бўлган 8-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон номини янада дунёга танитган истеъдодли шахматчимиз ҳукуматимиз томонидан муносиб эътироф этилди. Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Мард ўғлон” давлат мукофоти ҳамда Президент совғаси сифатида 2 хонали уй билан тақдирланди.

Шунингдек, мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган терма жамоамиз аъзолари Туризм ва спорт вазирлиги томонидан мукофотланишди. Жумладан, Нодирбек Абдусатторов 250 миллион сўм, унинг тренерлари Дмитрий Қаюмов (марҳум) ҳамда Жаҳонгир Воҳидовлар 100 миллион сўмдан, Жавоҳир Синдаров 50 миллион сўм ва ниҳоят Шамсиддин Воҳидов 25 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига лойиқ кўрилишди.

Бугун шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Туризм ва спорт вазирлигида тегишли пул мукофотларини қабул қилиб олдилар.

Умид қиламизки, бу рағбат шахматчиларимизга кучли мотивация бериб, уларни янги ғалабалар сари руҳлантиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг