UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

18 сен 11:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шерзод Ҳусанов Польшага жўнаб кетди, 44 ёшли боксчимиз эртадан кейин марказий жангда рингга чиқади + ПОСТЕР

Теглар :  Шерзод Ҳусанов
20 сентябрь куни Польшанинг Хойнице шаҳрида профессионал бокс турнири ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, Babilon Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу бокс оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз Шерзод Ҳусанов рингга кўтарилади. Тажрибали боксчимиз польшалик Павел Степинга қарши жанг ўтказади. Ҳусанов мураббийлари билан бирга Польшага жўнаб кетди. 

Таққослаш учун, 34 ёшли мезбон боксчи проф фаолияти давомида 21 та жанг ўтказиб, 19 ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ўн иккита жангда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Фаолиятидаги 20 та жангини ўз ватанидаги бокс оқшомларида ўтказган. Фақат бир маротаба Англиянинг Бирмингем шаҳрида ташкил этилган бокс кечасида британиялик таниқли чарм қўлқоп устаси Жошуа Буатсига қарши рингга чиқиб, мағлубиятга учраган. 

У шу йил январь ойида 44 ёшини қаршилаган, 2007 йилдан бери проф рингда жанг ўтказиб келаётган Шерзод Ҳусановнинг ҳисобида 28 та жанг бор. У 24 ғалаба (12 нокаут), 3 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этган. Шу йил апрель ва май ойларида Андижонда ўтган проф бокс кечаларида мос равишда Одилжон Жўрабоев ва Ғиёсбек Мамажоновни мағлубиятга учратган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг