UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Қозоғистонлик боксчи ўзбек рақибга қарши жангдан кейин жароҳат олгани маълум бўлди 0 14:40Майкл Пейж энди бошқа промоушенда жанг қилади 0 14:13Моуриньо "Вильярреал" билан ўйиндан сўнг матбуот билан мулоқот қилишни рад этди. Нега? 0 13:42Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас! 0 13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0 09:34Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0

18 май 17:03
Янгиликлар

Тадбирлар

ШҲТ йиғилиши: Қирғизистон Республикаси делегацияси ҳам Тошкентга етиб келди

Теглар :  ШҲТ
Хабар берганимиздек, 18-21-май кунлари пойтахтимиз Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг йиғилишига мезбонлик қилади.

Йиғилишда иштирок этиш учун ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарлари бирин-кетин Тошкентга етиб келишмоқда.

Хусусан, бугун Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жуманқулов бошчилигидаги делегация аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантана билан қарши олинди. Уларни Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Авазжон Каримов бошчилигидаги вазирлик ва МОҚ вакиллари кутиб олишди.


Сафар давомида Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирига мазкур вазирликнинг Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Назгул Омурзакова ҳамда вазирликнинг спорт бўлими бошлиғи Хамит уулу Кайратлар ҳамроҳлик қилишади.

Маълумот учун, ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарлари йиғилишида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш, жисмоний тарбия ва спорт орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, спортчиларни халқаро мусобақалардаги муносиб иштироки учун рағбатлантириш, Олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби бир қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг