UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

01 дек 08:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳид Тиллабоев: "Ўзбекистон чемпионатида хорижий нейтрал ҳакамлар ишлаши - анъанага айланиб бормоқда"

Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев ортда қолган Ўзбекистон чемпионати ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бу йилги Ўзбекистон чемпионати кескин баҳсларга, шиддатли жангларга бой бўлди. 

Эркаклар ўртасида 13, қизлар ўртасида эса 12 та вазн тоифасида мамлакат чемпионлари аниқланди. 

Бу йилги мусобақамизда ҳам хорижий тажрибали, нейтрал ҳакамлар фаолият олиб боришди. Бу Ўзбекистон чемпионати учун анъанага айланиб бормоқда десак, муболаға бўлмайди. 

Шунингдек, мусобақада совриндор бўлган боксчиларимиз диплом ва медаллардан ташқари, пул мукофотларига ҳам эга бўлишди. 

Олтин медаль соҳиблари 10 миллион, кумуш медаль эгалари 5 миллион, бронза медаль эгалари эса 2,5 миллион сўмдан пул мукофотига эга бўлишди", - деди Шоҳид Тиллабоев olamsport.com сайтига берган интервьюсида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг