UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0

22 мар 09:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев 28 март куни камар учун жанг қилиши мумкин

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг 28 март куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Чарм қўлқоп устамиз шу куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги проф бокс оқшомида панамалик Хуан Хуертасга қарши рингга кўтарилади. 

"Аллоҳга шукур, машғулотларни жароҳатларсиз, яхши кайфиятда якунладим. Энди бор эътиборимни вазн  ташлашга қаратаман. Жангга бир ҳафта қолган бир пайтда менда тахминан 8-9 кг ортиқча вазн бор. Ўтган жангимда 17 кг вазн ташлашимга тўғри келганди. Бу сафар нисбатан осонроқ бўлади. 

Режа бўйича уч кундан кейин жамоам билан бирга Детройтга учиб кетамиз. Сизларга кичик янгилигим бор. Хушхабар деса ҳам бўлади. Ҳозир промоутер ва менежерларим бўлажак жангни камар учун ўтказиш бўйича иш олиб боришяпти. Дуо қилиб туринглар, агар ҳаммаси биз ўйлаганчалик бўлса, 28 март куни иккинчи даражали камар учун рингга чиқаман. 

Шу ўринда Америкадаги, хусусан Мичиган штатида истиқомат қилаётган юртдошларимизга мурожаат қилмоқчиман. 28 март кунги жангда келиб қўллаб- қувватласанглар, бундан жуда ҳам хурманд бўлар эдим", - деди Эргашев. 

Маълумот учун, Хуан Хуертас фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 13 тасида рақибларини муддатидан олдин таслим этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг