UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0

07 янв 17:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев: "Бу постни ўчириб ташлаймиз!"

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев икки ўзбек боксчиси ўртасида жанг қилиб бериш истагида эканини айтганди.

Шу мақсадда у Аббосхон Йўлдошев ва Бекзод Исадуллаев билан бирга учрашган ҳам эди. 

Шоҳжаҳон Эргашев ўшанда "Сизлар реванш жангини кўришни хоҳлармидингиз? Shohjahon Promotions промоутерлик компанияси шу жангни ташкил қилиш ҳаракатида. Нима деб ўйлайсиз, реванш жангида ким ғалаба қозонади?", - дея сурат остида изоҳ ҳам қолдирганди . 

Бекзод Исадуллаев эса бунга жавобан, жангни интизорлик билан кутаётганини ёзганди. Аммо бу жанг амалга ошмайдиган кўринади. Эргашев Инстаграм сторис саҳифасига ўша суратни жойлаб, унда қуйидаги изоҳ қолдирди.

"Биз жангни ташкил қила олмадик. Бекзод томондан жавоб бўлмади. Биз ўз тарафимиздан таклифизни бердик. Лекин улар бизнинг таклифни жавобсиз қолдиришди. Иккала спортчига ҳам омад тилаймиз. Ўзларининг режалари бор деб қўйдик. Биргаликда суратга тушиб, инстаграмга қўйган бу постимизни эса энди ўчириб ташлаймиз", - дея вазиятга изоҳ берган Эргашев. 

Эслатиб ўтамиз. Аббосхон Йўлдошев ҳамда Бекзод Исадуллаев ўртасидаги илк жанг дуранг натижа билан якунланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг