22 окт 12:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди
Сўнгги кунларда Шоҳжаҳон Эргашевга бир қатор жангчилар, жумладан қирғизистонлик Абдураҳман Абдураҳманов ва озарбайжонлик Эмил Новрузов жанг қилиш истагини билдирган эди.
Ўзбекистонлик боксчи ушбу чақирувларга жавоб қайтарди.
«Жуда кўп одамлар менга чорлов ташлашди. Мен ҳатто уларнинг кимлигини ҳам билмайман. Сал сабр қилиб туринглар, мен ҳаммангиз билан навбати билан уришиб чиқаман. Ҳатто сизларни 6-7 киши қилиб қаршимга қўйишса ҳам, сизларда куч етмайди. Энг кўп чорловлар бошқа мамлакат жангчиларидан эмас, балки ўзимизнинг ўзбек жангчиларидан келди.
Келинглар, мен ҳозирча хорижий жангчилар билан уришиб турай, сизлар эса хоҳласангиз залимга келишингиз мумкин. Мен сизларни шу ерда текинга уриб қўйишим мумкин», деди Эргашев.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар