UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

03 окт 09:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев даъвогарлар жангида рингга кўтарилади

Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган нокаутчимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини ҳам АҚШда ўтказади.

Айни пайтда IBF рейтингида 4-ўринни эгаллаб турган чарм қўлқоп устамиз ушбу камар учун даъвогарлар, яъни элиминатор жангида рингга чиқади. Шу кунларда рақиб номига ойдинлик киритилади. Салита промоутерлик компания ушбу жанг ташкилотчилиги устида ишлаяпти. Бу ҳақида боксчимизнинг ўзи сайтимизга хабар берди.

"Тез кунларда катта янгилик бўлади. IBF камари ҳозир вакант бўлиб турибди. Навбатдаги жангим элиминатор мақомида бўлиши керак. Промоутер ва менежерларим бу бўйича ишлашяпти", - деди Эграшев olamsport.com сайтига берган интервьюсида.  

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги жангини АҚШнинг Техас штати Детройт шаҳрида ташкил этилган проф бокс оқшомида мексикалик Анхель Мартинес Эрнандесга қарши ўтказиб, рақибини 5-раундда техник нокаутга учратган эди. Ушбу баҳс оқшомнинг марказий жанги эди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
03 окт 12:24:07
aristokrat5559
Олга Шохжахон!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг