14 сен 07:53
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳжаҳон Эргашев Грецияда рингга кўтарилади, жанг санаси маълум
Профессионал боксда мағлубият ва муросасиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси ва манзили маълум бўлди.
Боксчимизнинг бизга маълум қилишича, у 8 ноябрь куни Грециядаги бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ҳозирча Шоҳжаҳоннинг бўлажак жангдаги рақиби маълум эмас.
“Менежерим 8 ноябрь куни Грециядаги бокс кечасида жанг ўтказишимни айтди. Лекин ҳозирча рақибим маълум эмас. Икки-уч кунда бу ҳақда хабар берамиз”, - деди Эргашев olamsport.com мухбирига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги жангини (17-жанги) АҚШнинг Оклахома штати Брокен-Арроу шаҳрида мексикалик Абдиель Рамиресга қарши ўтказиб, ўн раундга мўлжалланган жангнинг тўртинчи раундида рақибини техник нокаутга учратганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар