18 янв 09:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги жанг биринчи раунддаёқ якунланди
Айни дақиқаларда АҚШнинг Айова штати Слоан шаҳрида профессионал бокс кечаси давом этмоқда.
Ҳозиргина мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев рингга кўтарилди. Чарм қўлқоп устамиз фаолиятидаги 18-жангини мексикалик Адриан Эстреллага қарши ўтказди. Ўн раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Ҳамюртимиз биринчи раундда рақибига чап қўли билан берган аниқ ва кучли зарбаси билан рақибини йиқитди. Шундан сўнг Эстрелла ўрнидан тура олмади.
Шу тариқа, Шоҳжаҳон фаолиятидаги 18-жангини нокаут билан якунлади. Маълумот учун, у проф рингда 18 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг 16 тасида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.
Қайд этиш лозимки, Шоҳжаҳон ушбу жанггача ҳам биринчи ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида рақибидан юқорида турганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар