10 июн 00:21
Янгиликлар
Шоҳжаҳон Эргашев Москвада 17-жангини ўтказди
Оқшомнинг марказий жанги мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев иштирокида кечди. Ҳамюртимиз ўзининг проф рингдаги 17-жангида россиялик Максим Чурбановга қарши рингга кўтарилди. Шоҳжаҳон кутилганидек, жангнинг учинчи раундида рақибини нокаутга учратди.
Эслатиб ўтамиз, аслида Эргашев бугун Пуэрто-Рико вакили Даниэлито Зорриллага қарши жанг ўтказиши керак эди. Зоррилла проф боксда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (9 та нокаут)ди. Лекин бетоб бўлиб қолганлиги боис Зорилла Москвага етиб кела олмади.
Шоҳжаҳоннинг бугунги рақиби россиялик 32 ёшли Максим Чурбанов фаолияти давомида жами 14 та жанг ўтказган. Ҳисобида 8 ғалаба, 4 мағлубият ва бир дуранг бор эди. Бугун у бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Фикрлар