UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Влахович фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин 0 16:07Абдумалик Халоковнинг проф боксдаги учинчи жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 15:46"Бу бир томонлама дўппослаш бўлади". Спенс Цзю билан бўлажак жанги ҳақида гапирди 0 15:25Дерек Чисора Деонтей Уайлдер билан реванш жанги музокараларини бошлади 0 15:04Мадонна, Шакира ва BTS ЖЧ-2026 финалининг танаффусида чиқиш қилади 0 14:43Наоя Иноуэнинг отаси ўғлининг фаолиятини якунлашини истамоқда 0 14:22Шон Стрикленд Чимаевга қарши жангга қайси жароҳатлар билан чиққанини санаб берди 0 14:01"Бу бомба". Камару Усман Чимаев учун кейинги рақибни таклиф қилди 0 13:40U-17 Осиё кубоги. Барча 1/4 финал жуфтликлари маълум. 1/2 финалда Марказий Осиё дербиси бўлиши мумкин 0 13:19"Одамлар нега менда имконият йўқ деб ўйлашини тушунаман" - Верхувен Усикка қарши жанг ҳақида 0 12:58Стрикленд Чимаев билан реванш ҳақида: "Яна бир неча марта ғалаба қил, кейин кўришамиз" 0 12:37Жавоҳир Синдаров шахмат афсонаси билан учрашди + ФОТО 0 12:16Япония терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2026'дан четда қолиши мумкин 0 11:55UFC собиқ чемпиони Перейра - Ган жангида нокаутни тахмин қилди 0 11:34Усик вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши беш нафар боксчини айтди 0

02 мар 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрам билан Eliminator`да жанг қилишимиз мумкин эди"

Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсов билан жанг қилиш имкони пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Аввалроқ, суперенгил вазн тоифасида (63,5 кг) ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (23-0) америкалик Жек Кеттеролга (26-1) қарши IBF Eliminator жангида рингга кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Эргашев кеча Olamsport.com сайти мухбири билан суҳбатда бошқа вазнга ўтган яна бир ҳамюртимиз — Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

"Шаҳрам ҳам бекор бошқа вазнга ўтди. Ҳозир IBF рейтингида кучли ўнталикда бўлганида, у билан Eliminator жангида урушишимиз мумкин эди. Шу баҳонада Шаҳрам билан кўпчилик кутаётган жангимиз ўтказиларди. Кўряпсиз, мен ва жамоам чемпионлик жанги учун ҳаракат қиляпмиз. Лекин Топ-10 рейтингидан ўрин олган боксчилар мен билан жанг қилишни истамаяпти", - деди Эргашев.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев айни пайтда IBF рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. IBF чемпионлик камари эса пуэрто-риколик Сабриэль Матиасга тегишли бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг