UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06Хабибнинг менежери Мэйвезер билан жанг шартлари ҳақида гапирди 0 21:37Бу қизиқ! Омар Момани МакГрегор - Серроне жангига атаб карикатура чизди 0 20:11Олимпиадага бир қадам қолди! Футболчиларимиз чорак финалда БААни йирик ҳисобда мағлуб этишди 0 19:31Жокович "Australian Open​"дан сўнг пешқадамга айланиши мумкин 0 19:01Конорнинг яна икки мақсади бор 0 18:40Роппа-роса 3 йил олдин Истомин Новак Жоковични мағлуб этган эди 1 18:09ПСЖга Гвардиола керак 0 17:41Биатлон. Аёллар ўртасида эстафета баҳслари якунланди 0 17:18Абдурасул Исмоилов хитойлик рақибини нокаутга учратди 1 16:57Футбол. БАА - Ўзбекистон. Бошланғич таркибимиз маълум 1 16:33Дана Уайт: Конорнинг навбатдаги рақиби - Хабиб Нурмагомедов! 4 16:11“Атлетико” ўз тарихида иккинчи бор “Эйбар”га ютқазиб қўйди 0 15:49"Ҳумо"нинг "Звезда"га қарши ўйинида киритилган барча голлар (ВИДЕО) 0 15:28Шарҳловчи Даврон Файзиев Конор - Серроне жанги ҳақида: "Конор "ўқланиб" чиқибди" 1 15:06UFC 246. Холли Холмда қийин ғалаба 0

09 янв 17:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги жонли эфирда олиб бериладими?

Хабарингиз бор, профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 17 январь (Тошкентда 18 январь тонги) куни фаолиятидаги 18-жангини ўтказади.

Чарм қўлқоп устамиз шу куни АҚШнинг Айова штати Слоан шаҳрида Адриан Жейм Эстреллага қарши рингга кўтарилади. Эргашев - Эстрелла тўқнашуви 10 раунддан иборат бўлиб, оқшомнинг марказий жанги сифатида эътироф этилган. 

Шоҳжаҳон Эргашевнинг www.olamsport.com сайтига хабар беришича, "Buka" компанияси жанг трансляцияси ҳуқуқини сотиб олган. Лекин ҳозирда Ўзбекистоннинг қайси телеканали жангни тўғридан-тўғри намойиш этиши аниқ эмас. Бу ерда компания талаб қўяди ва кўпроқ пул таклиф қилган телеканалга намойиш ҳуқуқини тақдим этади.

Айни пайтда "Sport" ҳамда "UzReport" телеканаллари Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги жангни тўғридан-тўғри намойиш этиш учун даъвогарлик қиляпти. Музокаралар давом этмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
10 янв 18:22:19
BACKSTREEETBOY
it xurar karvon o'tar
+1   
10 янв 18:20:36
BACKSTREEETBOY
SHohjahon bos gazini bashqalarni gapiga parvo qilme bu natijalarga yetish hammagayammas ko'z tegmasin ilohim
+1   
09 янв 20:01:44
Jasur4ik
Shohjaxon ajoyib bokchi hurmat qilaman.Lekin kop'incha uning kuchli raqiblarga qarshi janglari bekor bo'lib ketaveradi negaligini tushunmayman.Chempionlik kamari uchun jang qiladigan vaqtlar keldi nazarimda.Jismoniy holati yaxshi,yoshi ham joyida lekin reytingi yuqori bokchilar bilan qachon jang qilganini eslay olmayman.Rossiyada ham jangdan bir necha kun oldin raqib o'zgardi qulayrog'iga.Gazni bosin aka hadeb piar qilavermasdan.
+1   
09 янв 19:46:23
CHELSEA2211
Uzb kanallariga ishonch yöq...
   
14 янв 13:39:23
Мурод Жўраев
Кейт Хантер билан 10.01.2020 санасида жанг бўлиши керак эди. Қачон, қандай ўзгарди рақиб. Эстрелла кучлими-кучсизми? Рейтинги қанақа? Гугл Эстреллани топиб беролмаяпти. Шунча гап-сўздан кейинам Шохжаҳон рақибини ўзгартирдими... Буниси шармандагарчилигу энди.
   
10 янв 07:47:58
Gafur Nurmatov
Шохжахон айниди киморлани реклама килиб юрибти.
   
09 янв 19:15:40
Руслон Полванов
Ракиб узгарибдими адашмасам Кейт хантер емасмиди
   
09 янв 18:19:35
Furqat
Piyarchiyuuuu
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг