UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Том Аспиналлни UFC'дан ҳайдаш таклиф қилинди 0 18:45Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас 0 18:18Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!" 0 17:50Мария Тимофееванинг Уимблдон иккинчи даврасидаги рақиби маълум бўлди 0 17:23Исроил Мадримов Жарон Эннисни жангга чорлади 0 16:52"Пахтакор" польшалик ҳужумчи билан хайрлашди 0 16:17Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини якунладими? Боксчининг ўзи бунга жавоб берди 0 15:49Нурсултон Рўзибоев футболчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди 0 15:08Mangu 4 турнирининг санаси ниҳоят эълон қилинди 0 14:25ЖЧ-2026`ни тарк этган яна бир мураббий ишдан кетди 0 13:49Раҳимова Уимблдон жуфтлик мусобақасида ҳам иштирок этади. Рақиб маълум! 0 13:14Янгиланган The Ring рейтингида Исроил Мадримов нечанчи ўринда қайд этилди? 0 12:36Хейнига мажбурий даъвогар билан музокара учун 20 кун муҳлат берилди 0 11:53Франция терма жамоаси ЖЧ тарихида рекорд ўрнатди 0 11:22Йен Мачадо Гэрри Махачевни нечанчи раундда "финиш" қилишини айтди 0

02 сен 07:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси маълум, у Питерда рингга кўтарилади

Аввал хабар берганимиздек, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев айни пайтда Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Шоҳжаҳоннинг olamsport.com сайтига хабар беришича, у навбатдаги жангини 21 сентябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказади. Икки-уч кун ичида унинг рақиби маълум бўлади. Ҳозир музокараларнинг сўнгги босқичи давом этмоқда.

"Жанг санаси маълум. Катта эҳтимол билан эртадан кейин рақиб ким бўлишини айтишади. 21 сентябрь куни менинг промоутерлигимда боксчимиз Баҳром Фозилов ҳам ўз жангини ўтказади. Менинг жангим оқшомнинг марказийси бўлади. "Короли нокаутов" номли бокс кечаси таниқли промоутер Зяки Юнусов томонидан ташкил этиляпти. Ҳозир Москвада, ўз клубимда машғулотларни ўтказяпман", - деди Эргашев. 

Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача проф рингда 18 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 16 тасида рақибларини нокаутга учратган. Сўнгги жангини 18 январь куни АҚШнинг Айова штати Слоан шаҳрида мексикалик Адриан Эстреллага қарши ўтказиб, ўн раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раунддаёқ рақибини мағлуб этган эди.   

   

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+2   
02 сен 14:43:21
Jalol Axmedov
20 kun hali raqib aniq emas. 20 kunda kuchli raqib jangga olib kelinmasligi aniq. Demak yana bir oddiy jang koʻramiz 2 3 roundlik. katta janglar uchun esa oʻzi aytganidek Sabr )
+2   
02 сен 09:17:21
Timurbek
Spor oynavoraman, raqib ozgariwi anniq
   
02 сен 23:34:32
Canelo
Raqib jangacha bir necha soatlarda aniq bo'ladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг