17 окт 09:38
Янгиликлар
Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси ўзгарди, рақиб эса америкалик!
Аввал хабар берганимиздек, боксчимиз 8 ноябрь куни Грециядаги бокс оқшомида рингга кўтарилиши лозим эди. Лекин кеча биз билан боғланган Шоҳжаҳон бўлажак жанги 13 декабрга кўчирилгани, лекин манзил ўзгармаганини маълум қилди.
“Ҳа, менежерим аввалроқ жанг 8 ноябрь куни Грециядаги бокс кечасида ўтказилишини айтган эди. Лекин бугун бу режага кичик ўзгартириш киритилди. Яъни, фақат сана кечроқ муддатга сурилди, жанг манзили эса ўзгаришсиз қолди. Бу маълумотни биринчи бўлиб сизга айтяпман. Насиб қилса, 13 декабрь куни рингга чиқаман. Билганим рақибим америкалик боксчи бўлади”, - деди Эргашев olamsport.com мухбирига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги жангини (17-жанги) АҚШнинг Оклахома штати Брокен-Арроу шаҳрида мексикалик Абдиель Рамиресга қарши ўтказиб, ўн раундга мўлжалланган жангнинг тўртинчи раундида рақибини техник нокаутга учратганди.
Фикрлар