UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти велоспорт федерациясида меҳмон бўлди 0 08:27Ла Лига. Мбаппе пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Реал" мағлубиятга учради + ВИДЕО 0 08:06Qatar Masters. Нодирбек Абдусатторов 123-ўринда, энг яхши кўрсаткич Афруза Ҳамдамовада 0 07:45Қозоғистонлик боксчи жароҳат сабаб Осиё чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлди 0 07:24Бугун Осиё чемпионатида 5 нафар боксчимиз рингга чиқади 0 07:03ОЧЛ-2. "Насаф" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб, мусобақани тарк этди. Азмун 3 дақиқада 2 та гол урди + ВИДЕО 0 23:30Breaking! Эндигина спортга қайтган Алишер Усмонов кутилмаганда Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигидан кетди, бунга нима сабаб бўлди? 0 21:57"Ҳумо" "Иртиш"ни иккинчи ўйинда ҳам аяб ўтирмай, рақиб дарвозасига 10 та шайба киритди 0 19:43Улуғбек Рашитов — дунё миқёсида "йилнинг энг яхши эркак спортчиси" деб топилди! 0 19:22"Барселона"нинг юлдуз тарбияланувчиси "Арсенал" ва "Реал" шорт-листига кирди 0 19:01Пантожа Асакурага, Раҳмонов эса Гаррига қарши! Йилнинг сўнгги рақамли турнири — UFC 310 ҳақидаги маълумотлар билан танишинг 0 18:39Нодирбек Абдусатторов "WR Chess" жамоасини тарк этди 0 18:17Саудиядагилар Фьюри ва Кличко ўртасида жанг ташкил қилиш истагида 0 17:54"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 17:31Singapore International Open. Гулдонада кетма-кет иккинчи мағлубият, қолганларда ғалаба 0

10 июн 17:38
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Шоҳжаҳон Эргашевнинг орзуси амалга ошмоқда. Унинг Тошкентдаги жанги учун ПРЕВЬЮ

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев ва ниҳоят орзуси - Ўзбекистонда рингга кўтарилишга эришмоқда!

Ушбу жанг олдидан боксчимиз атрофидаги воқеликлар ва жангга бағишланган превьюни ҳавола қиламиз.

 

"Salita Promotions" билан суд

Тахминан бир йил муқаддам боксчи ўзининг шахсий промоутерлик компаниясини тузди. Бу орада "Salita Promotions"да бир неча жангларда иштирок этди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Эргашев Салита томонидан ташкил этилмаган бокс кечасида рингга кўтарилиши ҳақида хабар қилинди. Боксчи 2015 йилда промоушен билан 5 йилга шартнома имзолаган. Шартномада Эргашевнинг мазкур компания ташкил қилмаган оқшомда жанг қилишини тақиқловчи банд ҳам бўлган. Шу туфайли "Salita Promotions" Эргашевни Америкада судга берди. Агар Шоҳжаҳон жанг қилса 70 000 доллар жарима тўлаши керак эди. Шартномада кўрсатилган 5 йил ичида промоушен Эргашевга чемпионлик жанги ташкил қилиб бериши кераклиги кўрсатилган, бу ҳақида боксчи интервьюларининг бирида гапириб ўтган. Шундай қилиб, Салита ва Эргашев бир ярим йилдан буён судлашмоқда. Сўнгги судда ҳар икки тарафнинг келишувига кўра бир ой мухлат берилган: май ойида боксчимиз Салита ташкил қилмаган кечада жанг қилмаслиги керак эди. Суд жараёнлари ҳали тугамаган. Натижаларни кутамиз…

9 йилдан сўнг яна Ўзбекистонда рингга кўтарилмоқда

Шоҳжаҳон шахсий промоутерлик компаниясининг илк бокс оқшоми Тошкентда бўлмоқда. Бу кеча ўзбек профессионал бокс тарихига янги саҳифа бўлиб киради. Биринчидан, ўзбек боксчиси томонидан тузилган илк промоушеннинг илк бокс кечаси. Иккинчидан, Шоҳжаҳон Эргашев орадан 9 йил (сўнгги бор ҳаваскор боксда 2012 йил Республика чемпионатида рингга чиққан) ўтиб, Ўзбекистонда яна рингга кўтарилади ва камар учун. Боксчининг ўзи таъкидлаганидек, бу оқшом бошқаларидан унинг жанг қилиши билан фарқ қилади. Эргашев бокс мухлисларига ҳақиқий шоу ваъда қилмоқда. Кечанинг катта бокс байрамига айланишига шубҳа йўқ. Негаки, Шоҳжаҳон жангларида томошабин эътиборини ўзига тортишни билади. Мухлислар ҳам айнан шу жиҳати учун ҳам уни севишади. Чарм қўлқоп устамиз охирги - Милиуша билан учрашувда "Гладиатор" кўринишида рингга чиқиб келган эди. "Спорт" телеканали трансляция қилган жанг 2-раундда якунланган. Мазкур жанг боксчининг "Инстаграм" саҳифасида ҳам жонли эфирда намойиш қилинган эди. Ўшанда 15 мингга яқин мухлис жангни Инстаграмдан кузатган. Шу кўрсаткичнинг ўзиёқ Эргашев юртимиздаги энг машхур боксчилардан бири эканлигини исботлайди.

Салиму Женгога қадар… Мантиқ қани?

26 февраль куни боксчи olamsport.com сайти мухбири билан суҳбатда 15 май куни аргентиналик Херемиас Понсега қарши WBO Global камари учун Тошкентда жанг қилиши ҳақида маълум қилди. Понседа бу камарнинг ўзи йўқ. У WBО йўналишида International камари эгаси. WBО Global камари Лиам Парога тегишли, Понсе эса 12 июнда Луис Ритсон билан жанг қилади. Ўз-ўзидан савол туғилади: бу ерда мантиқ қани? Эргашев ким билан, қайси камар учун рингга чиқади? Бу саволларга жавоб топа олмай юрган бир пайтимизда Қозоғистондаги спорт сайтида боксчимизга оид яна бир "бомба" хабар эълон қилинди. Унга кўра, Эргашев қозоғистонлик Батир Жукембаев билан жангга рад жавобини берган. Маълумотларга қараганда, мазкур тўқнашув учун Шоҳжаҳонга 25 минг доллар таклиф қилинган. Балки бу Салита томонидан таклиф этилган энг яхши  рақиб бўлиши мумкин эди. Боксчимиз жангга нега розилик бермагани қоронғулигича қолмоқда. Шундан сўнг у ҳақидаги хабарлар бироз тин олди. Май ойининг ўрталарида боксчи Тошкентдаги жангининг санаси ва рақибини маълум қилди. Унга кўра, ганалик Роберт Куае (19-0-0) рақиблик қилиши керак эди. Кўплаб бокс иҳлосмандлари рекорд бўйича бир-бирига муносиб рақиблар дея муҳокама қилишди. Орадан бир неча кун ўтиб, Эргашев сайтимизга рақиби ўзгаргани ва камар учун рингга чиқиши ҳақида хабар берди. Энди боксчимиз танзаниялик Салиму Женго (16-3-0)га қарши EBP(Eurasian Boxing Parliament) камари учун курашади. Шоҳжаҳондан чемпионлик камари сўраётган мухлисларни тўғри тушунамиз ва уларга айни пайтда боксчининг атрофида содир бўлаётган воқеаларга чуқурроқ назар солган ҳолда чемпионлик камари учун йўл жуда узоқлиги эслатиб ўтмоқчимиз. Унинг устига "Salita Promotions" билан суд жараёнлари узоққа чўзилиши мумкин. Хуллас, Салиму Женгога қадар шундай ҳангомалар бўлди.



Сирли тарзда бекор бўлган виза ва унга аталган пост

Эргашев Тошкентда жанг ўтказишни режалаштирганидан сўнг Москвага учиб кетди. У ерда бир қанча вақт бўлгандан кейин машғулотларни давом эттириш мақсадида АҚШга йўл олди. Авиачипталар тайёр, учиб кетиш вақти етганда аэропортга борган Шоҳжаҳон АҚШдаги визаси номаълум сабабга кўра бекор бўлганлини билди ва Америка кета олмади. Аэропортдан қайтиб келаётганда "Инстаграм"да жонли эфир қилиб мухлисларга буни тушунтирди. Кейин эса “АҚШдаги визам сирли равишда ғойиб бўлди”, - дея пост қолдириди. Аммо орадан кўп ўтмай боксчимизнинг саҳифасидан пост ҳам ғойиб бўлди. Шу тариқа тайёргарликни Москвада давом эттирди. Бу орада жанг санаси ва рақиб номига аниқлик киритилди.


Рақиблар Тошкентда, ҳатто битта залда

5 июнь куни Шоҳжаҳон Эргашев ва унинг жамоаси Тошкентга келди. Улар яқинлари, ОАВ вакиллари ва бокс мухлислари томонидан тантанали тарзда кутиб олинди. 7 июнь куни эса рақиб Салиму Женго бир нафар мураббийи билан Тошкентга етиб келди. Тайёргарликнинг якуний қисми Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, ҳар икки боксчи ҳам бир залда машғулот ўтказмоқда. Сайтимизда Эргашев ва рақибининг машғулотлар жараёнидан эксклюзив репортаж эълон қилдик. Ушбу оқшомда рингга кўтариладиган Жамшидбек Нажмиддинов ва Ботиржон Зокиров ҳам асосий қаҳрамонлар билан бир залда тайёргарлик кўрмоқда.

Шоҳжаҳон Эргашевни доимий кузатадиган мухлислари унинг жанг услуби, зарбасининг залвори ҳақида яхши билишади. Рингда ҳамиша биринчи рақамли бўлиб ҳаракатланадиган боксчимиз кўп ҳолларда жанг аввалидаги бонг урилишига қадар рақибнинг “дух”ини олишга улгуради. Бўйдаги устунлик, чап қўлда қорин қисмига йўлланган зарбалар, тезкорлик… Буларнинг барчасига Женго қанча муддат дош бера оларкин. Танзаниялик ҳақида кўп ҳам тўхталмайман. 19 та жангнинг 3 тасида мағлуб бўлган. Асосан ўз юртида рингга чиққан. Фаолиятидаги 3 та мағлубиятни Танзаниядан ташқарида ўтган жангларида қабул қилиб олган. Унинг ҳам машғулотлар жараёнига гувоҳ бўлдик. Шоҳжаҳон Эргашев рақибининг жигарини Тошкентда олиб қолмоқчи. Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, боксчимизга бу қийинчилик туғдирмайди. Унинг устига, бўй борасида ҳамюртимиз нача устун. Бокс кечаси тўлиқ ҳолда "Спорт" телекaнали томонидан трансляция қилинади. Россиянинг Матч ТВ канали эса 4 та учрашувни трансляция қилади. 

Бошда Фарғона дўпписи ва тўни, бўйинда тасбеҳ биланми ёки Гладиаторми? Бу сафар боксчимиз қандай кўринишда ва қайси қўшиқ садоси билан рингга кўтарилади? Бу барчага қизиқ. Юнусобод мажмуасига келинг, ёки "Спорт" телеканалини кузатинг, барчасига ўзингиз гувоҳ бўласиз ва баҳо берасиз. Дарвоқе, "Спорт" телеканалида кечани Сардор Раҳимов шарҳлаши кутилмоқда. Шарҳ ёниши шубҳасиз, оқшомнинг ёдда қоларли бўлиши эса "Shohjahon Promotions" жамоасига боғлиқ.

Olamsport.com сайти Shohjahon Promotions жамоасига мухлислик қилади ва омад тилайди.   


Кечанинг тўлиқ карди:

Шоҳжаҳон Эргашев (Ўзбекистон) - Салиму Женго (Танзания) 

Сергей Воробев (Россия) - Александр Журавский (Қозоғистон)

Улуғбек Ҳақбердиев (Ўзбекистон) - Дмитрий Атрохов (Беларус)

Владимир Мироненко (Россия) - Бекзод Қодиров (Ўзбекистон)

Жамшидбек Нажмиддинов (Ўзбекистон) - Мераб Туркадзе (Грузия)

Ботиржон Зокиров (Ўзбекистон) - Александр Салтиков (Россия)

Асрорбек Раҳимов (Ўзбекистон) - Исмоилжон Ҳолиқов (Ўзбекистон)


Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 июн 11:05:27
Zulmatni Tarketib
Shohjahonning raqibi professional bokschiga ham oʻxshamaydi.Tanzaniyada boks darajasi qandayligini bilmadimu,ammo bu bokschi MULYAJ vazifasini oʻtaydi.bunaqa janglar bilan reyting da koʻtarilib top darajaga chiqish imkoniyati nolga teng
   
10 июн 20:14:40
cr77
Jang qachon boshlanarkan?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг