08 июн 21:26
Янгиликлар
Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби жангга бир кун қолганда ўзгарди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Ҳамюртимиз Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида проф боксдаги 17-жангида рингга кўтарилади. Жангга бир кун қолган бир пайтда чарм қўлқоп устамизнинг рақиби ўзгарди. Шоҳжаҳон эртага россиялик Максим Чурбановга қарши рингга чиқади.
Аслида Эргашев Пуэрто-Рико вакили Даниелито Зорриллага қарши жанг ўтказиши керак эди. Зоррилла проф боксда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг бакрчасида ғалаба қозонган (9 та нокаут) эди. У ўтмишнинг машҳур боксчиси Мигель Коттога қарашли промоутерлик компанияси мижози ҳисобланарди.
Шоҳжаҳоннинг янги рақиби 32 ёшли Максим Чурбанов россиялик боксчи бўлиб, фаолияти давомида жами 13 та жанг ўтказган. Ҳисобида 8 ғалаба, 4 мағлубият ва бир дуранг бор. Бир маротаба нокаутга учраган.
Фикрлар