UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20"Тоттенхэм" бош мураббийлик учун Гаттузонинг вариантидан қайтди 0 19:57Новак Жокович ўғли билан Мальоркада машғулот ўтказди 0 19:36Тайсон Фьюри: Менимча, Макгрегор Порьени мағлубиятга учратади ва буни чиройли тарзда амалга оширади 0 19:10Александр Зверев Галледаги мусобақани тарк этди 0 18:44Карикатура: "Реал"нинг ҳақиқий афсонаси 0 18:20Александр Поветкин энг мунозарали карьерага эга: у деярли ҳаммасида ғалаба қозонган, аммо асосий жангларда мағлуб бўлган. У бундан ҳам яхшироқ ишлаши мумкин эди... 0 17:55Камару Усман уни йиқита оладиган ягона жангчи кимлигини айтди 0 17:31Галле. Александр Зверев имкониятни бой берди 0 17:07"Ливерпуль" Ўзбекистон терма жамоасига гол урган ўйинчини ўз сафига қўшиб олди 0 16:42Дэн Хукер Нейт Диасга "вызов" ташлади 0 16:19Бирмингем. Дарья Касаткина чорак финалга йўл олди 0 15:55Усикка рақиб бўлиши керак бўлган Жойснинг навбатдаги жанги қачон ва кимга қарши бўлиши маълум 0 15:31Эриксен юрагидан муваффақиятли операция қилинди 0 15:07Наоми Осака ва Кеи Нишикори расман Токио Олимпиадасига йўл олишди 0 14:44Уайлдер нима учун Фьюри билан ўтказилган матбуот анжуманида гапиришдан бош тортганини тушунтириб берди 0

11 июн 22:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевнинг узоқ кутилган жанги муддатидан олдин якунланди

Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми якунланди.


Кечанинг марказий жангида енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик Салиму Женгога қарши жанг қилди. 12 раундга мўлжалланган баҳс биринчи раунддаёқ якунига етди. Жангни шиддат билан бошлаган Шоҳжаҳон Эргашев илк раунддаёқ зарбалар сериясини намойиш этди ва рақибини мувозанатдан чиқарди. Рефери эса шу захоти жанг якунланганлигини эълон қилди. Шу тариқа, Эргашев Тошкентдаги жангини техник нокаут билан якунлади. 

Қайд этиш лозимки, рефери жангни якунлаган пайтда бутун арена, боксчилар баҳс давом эттирилишини талаб қилишди. Аммо, қарор ўзгармади ва Шоҳжаҳоннинг ғалабаси эълон қилинди. 



Жанг оқшоми olamsport.com сайти орқали матнли трансляция қилинди. 


Жанг оқшомида қайд этилган натижалар:

Шоҳжаҳон Эргашев (Ўзбекистон) - Салиму Женго (Танзания) (Эргашев, 1-раундда техник нокаут)

Сергей Воробев (Россия) - Александр Журавский (Қозоғистон) (Воробьев, техник нокаут)

Улуғбек Ҳақбердиев (Ўзбекистон) - Дмитрий Атрохов (Беларус) (Ҳақбердиев, очколар эвазига ғалаба)

Владимир Мироненко (Россия) - Бекзод Қодиров (Ўзбекистон) (бекор қилинди)

Жамшидбек Нажмиддинов (Ўзбекистон) - Мераб Туркадзе (Грузия) (Нажмиддинов 5-раундда рақибини нокаут қилди)

Ботиржон Зокиров (Ўзбекистон) - Александр Салтиков (Россия) (Зокиров, очколар эвазига ғалаба)

Асрорбек Раҳимов (Ўзбекистон) - Исмоилжон Ҳолиқов (Ўзбекистон) (Раҳимов, очколар эвазига ғалаба)



22:35. Якуний қарор эълон қилинди. Шоҳжаҳон Эргашев техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. 


22:33. Эргашевнинг жангини томоша қиламан деб аренага ташриф буюрган мухлислар эса норози. 


22:30. Шоҳжаҳоннинг кучли зарбалар сериясидан сўнг баҳс тўхтатилган. Танзаниялик боксчи жанг қилишни истамоқда. Рефери эса жангни давом эттиришга йўл қўймаяпти. 


22:28. Рефери биринчи раунддаёқ баҳсни якунламоқчи. Томоша қилайлик жангни!

22:22. Танзания ва Ўзбекистон давлат мадҳиялари янграмоқда!


22:17. Шоҳжаҳон Эргашев рингга чиқиб келмоқда. У Шерали Жўраевнинг "Ўзбегим" қўшиғи садосида рингга чиқди. Қўшиқни Зохиршох Жўраев ижро этмоқда.


22:05. Энди навбат Шоҳжаҳон Эргашевнинг жангига!


22:04. Сергей Воробев (Россия) - Александр Журавский (Қозоғистон) жанги якунланди. Сергей Воробьёв муддатидан олдин қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди. 


Шаҳрам Ғиёсов Улуғбекка секундантлик қилган ажойиб жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ


21:44. Улуғбек Ҳақбердиев 8 раундлик жанг ўтказди ва унда очколар эвазига ғалаба қозонди.


Шоҳжаҳон Эргашевнинг бокс оқшоми: Шаҳрам Ғиёсов секундант ролида + ФОТО


21:08. Улуғбек Ҳақбердиевнинг жанги бошланди. Унга ўзбек бокси юлдузи Шаҳрам Ғиёсов секундант бўлиб чиқди. 


Шоҳжаҳон Эргашев жангга қандай либосда чиқади? Кийиниш хонасидан эксклюзив ФОТОГАЛЕРЕЯ


20:55. Баъзи сабабларга кўра Бекзод Қодировнинг Владимир Мироненкога қарши жанги ўтказилмади. Боксчилардан бири вазн қила олмагани учун жанг бекор қилинди. 


Жамшид Нажмиддиновнинг нокаутли жангидан ажойиб ФОТОГАЛЕРЕЯ


20:41. Жамшид Нажмиддинов грузиялик рақибини 5-раундда нокаутга учратди! У жанг давомида рақибини 3 маротаба нокдаун ҳолатига туширди!


20:19. Энди Жамшидбек Нажмиддинов грузиялик рақибга қарши рингга кўтарилади. 


Ботиржон Зокиров россиялик рақибини мағлуб этган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ

20:15. Ботиржон Зокиров россиялик 4 раунд давом этган жангда россиялик рақибини очколар эвазига мағлуб этди. 

19:55. Шоунинг иккинчи жанги бошланмоқда: Ўзбекистонлик Ботиржон Зокиров россиялик Александр Салтиковга қарши рингга кўтарилади. 


Биринчи жангдан қайноқ суратлар сайтимизга жойлаштирилди: Бокс. Асрорбек Раҳимов - Исмоилжон Холиқов жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

19:46. Кечанинг илк жангида "Ахмад Ўзбекистон" клубининг икки вакили - Асрорбек Раҳимов ва Исмоилжон Холиқов ўзаро тўқнаш келди. 4 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Унда Асрорбек Раҳимов очколар эвазига ғалаба қозонди. 


19:24. Ассалому алайкум ҳурматли бокс мухлислари. Тошкент шаҳридаги профессионал бокс оқшомидан онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз. 



Рейтинг: +1   

Фикрлар

+4   
11 июн 22:40:23
Sherzod Xudaybergenov
Судяни аиба дан опкемаганми бу санга любительский бокс маску пидарас
+2   
11 июн 22:46:17
gold ArS
Kim nimani kutgandi hakamda ham aybdir lekin Afrikani ko‘chadan olib kelgan bola bn nimaga erishmoqchi bo‘ldi teatr qo‘yaman deb o‘yladimi gapimga javob O‘zb chempionatida qatnashadigan shu vazdani har bir bokschi yutadiku buno bokschi deyishga uyalaman. Shohjahon har doimgidek teatr qo‘yib berdi boksni tashlab mostbetni davom ettiraversin boschilikka yaramaydi Shohjahon Ergashev
+2   
11 июн 22:41:21
sanjarerkaboyev77777@gmail.com
Hali boks kechasini utgazishga ozroq bor ekan bilinib qoldiiii
+1   
11 июн 23:27:41
Ziyovuddin
Shohjahon uyaley undan ko‘ra qishloqga borib qo‘ylar bilan boks tush pozor bilya, hech kim tanimaydigan bokschi (agar u bokschi bo‘lsa rostdan ham) bilan jang qilib nimaga erishmoqchi eding
+1   
11 июн 22:47:30
Bahodir Sharipov
Позоооооооооорррррррррр! Шармандааааа
+1   
11 июн 22:43:54
Шараф Усманов
Шунака хам савиясиз рефери буладими? Куриб турибсан шохжахон кучли шундок хам куйиб бер искирт
+1   
11 июн 22:43:20
dilmurodmuminov67@gmail.com
бунақа рефирини йўқотиш керак
+1   
11 июн 22:43:02
Шараф Усманов
Шунака хам савиясиз рефери буладими?
+1   
11 июн 22:42:21
Baxriddin Abdullayev
Парот килиб кутларингга тикдиларинг, нах кераги бор бунака майнавоз боксни осиёдаги асосий ракибимиз козоклар хам куриб кулиб утирган булса кк, кутларингга тикдиларинг олдинги харакатларни
+1   
11 июн 22:41:35
Abdullo
sudya ....
+1   
11 июн 22:40:06
Predatorr
Hakam futbol ko'rishga kech qolaman deb o'yladi))
+1   
11 июн 22:39:41
Mmm
Проста так мусор блять
+1   
11 июн 22:36:58
Davron Muydinov
Boksni xam teatr qivorlaringe. Mana bizga qolsa nima qilib tashlashadi
+1   
11 июн 22:35:39
Ravshanbek Yuldoshev
Pazor
   
11 июн 23:06:42
IlhomonUZ
lekin baribir hakamlik ustida ishlashimiz kerak
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг