UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0

10 июл 22:32
Янгиликлар

Дзюдо

Шоҳруҳ Бахтиёров Будапешт “Катта Дубулға” турнири бронза медали соҳиби

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг сўнгги кунги финал беллашувлари ўтказиляпти.

Қувонарлиси, ҳозиргина оғир вазн (+100 кг) тоифасидаги полвонимиз Шоҳруҳ Бахтиёров ажойиб камбек эвазига ғалаба қозониб, Будапешт “Катта Дубулға” турнирининг бронза медали соҳибига айланди. 

Бахтиёров бронза медали учун кечган муросасиз беллашувда финляндиялик Мартти Пуумалайненни таслим этди. Вазари баҳоси билан ютқазаётган Шоҳруҳ қисқа фурсатда иккита вазари эвазига ғалабани ўз томонига оғдириб олди. 

Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали билан бирга қимматли 500 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди. Бу унинг жорий мавсум "Катта Дубулға" турнирларидаги иккинчи бронза медали ҳисобланади. Бахтиёров Тбилисида ҳам шоҳсупага кўтарилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг