21 окт 13:19
Янгиликлар
Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди
Ҳамюртимиз 17 октябрь куни Тошкентда ўтказилган IBA Nomad 16 турнирида Қозоғистон вакили Дастан Бекенга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Аммо жанг якунида кўнгилсиз ҳолат юзага келди. Мусобақанинг қозоғистонлик бошловчиси жангдан сўнг Шоҳжаҳондан аввал айтгани каби рақибини нокаутга учрата олмагани учун ўз гонорарини Дастан Бекенга берадими ёки йўқ қабилида савол берди. Шоҳжаҳон эса бу масалани Лига билан келишиб олгани, унинг гонорари Дастанникидан бир неча баробар юқори эканини айтди. Шундан кейин жангчилар ўртасида келишмовчилик юзага келди.
Озарбайжонлик жангчи Эмил Новрузов ушбу вазият фонида Шоҳжаҳон Эргашев билан жанг қилиш истагини билдирди.
«Яқинда Тошкентда IBA & Nomad турнири бўлиб ўтди. У ерда бир жангчи ўзини юқоридаги одамман ва менга ҳамма нарса мумкин, деб таъкидлади. Мен айнан шундай инсонларни осмондан ерга туширадиган одамман. Агар яқин келажакда қизиқарли таклиф бўлса, газ», деб айтган Новрузов.

Қирғизистонлик Абдураҳман Абдураҳманов ҳам Шоҳжаҳон Эргашевни жангга чорлади.
«Шоҳжаҳон, нега бунчалик кибрлисан? Дастан билан жангда умуман ҳеч нарса кўрсатмадинг. Агар юқоридан келдим деб ўйлаётган бўлсанг, сени у ердан пастга тушириб қўйишга тайёрман. Жангдан кейин оғзингни очишни бошламагунингча сени ҳурмат қилардим. Жангда кўришгунча, агар албатта қочиб кетмасанг», деб ёзган Абдураҳманов.

Фикрлар